1966 йил 26 апрель куни соат 5:23да Тошкентда даҳшатли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғидаги силкиниш магнитудаси 5,2, эпицентрдаги ер юзасида сейсмик таъсир эса 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда 6 баллни ташкил этди.
Зилзиланинг ўчоғи шаҳарнинг марказий қисмида нисбатан кичик чуқурликда - ер тагида 3 кмдан 8 кмгача - бўлганлиги сабабли зилзила шаҳарни тўлиқ вайрон қилиб юбормаган бўлсада, 78 минг оила, ёки ўшанда пойтахтда истиқомат қилган 1,5 миллионлик аҳолининг 300 мингдан ортиғи уйсиз қолган. Зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди ва тахминан 200 киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.