1

Қашқадарёда қизни ечинтириб, зўрламоқчи бўлишди (видео)

ЖИНОЯТ 26.04.2024, 12:26
Қашқадарёда қизни ечинтириб, зўрламоқчи бўлишди (видео)

Ижтимоий тармоқларда бир қизни "самосуд" қилиб, ечинтириб зўрлашга ҳаракати қилган болани видеоси тарқалди.

Бош прокурор Матбуот котибининг ҳабар беришича, ҳолат Қашқадарёда содир бўлган. 

Ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан гумондор шахслар Ш.Х., Ж.М. ва А.Э.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсманига бу бўйича, жорий йилнинг 24 апрель куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро О.Ю. дан мурожаат келиб тушган.  

Мурожаатда Чироқчи туманида яшовчи вояга етмаган қиз Б.Б. (2006 йилда туғилган) га нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олинганлиги ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётганлиги билдирилган.  

Аниқланишича, 2023 йил июл ойида Б.Б. га Ш.Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс - Ж.М. томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж.М видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.

Мазкур ҳолат бўйича Б.Б. (2006 йилда туғилган) 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.  

Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

- Мазкур жиноят иши Қашқадаё  вилояти прокуратураси назоратида, Болалар омбудсмани бу борада ўз кузатувини давом эттирмоқда.  

Ўз навбатида, ОАВда интернет орқали вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар юзасидан фото ёки видеотасвирларни очиқ ҳолда шахс, шу жумладан, бола манфаатларига мутлақо зидлигини эслатамиз. Бунинг учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик кўзда тутилган, - дейилади  омбудсман хабарида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1