1

Кўчада ўз фарзандини дўппослаган ота 5 суткага қамалди

ЖАМИЯТ 27.04.2024, 23:12
Кўчада ўз фарзандини дўппослаган ота 5 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқда ўзи билан яшашни истамаган фарзандини ураётган отанинг видеоси тарқалганди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, 2024 йилнинг 23 март куни Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган Э. Я. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги тоғасига тегишли қурилиш моллари дўконида бўлган вақтида отаси М. Х. келиб, Э. Я. ни ўзи билан олиб кетишини айтган. Бола у билан кетишни хоҳламаслигини, отаси билан онасининг ўзаро жанжаллари сабаб улар билан бирга яшамаслигини маълум қилганида, отаси зўрлик ишлатиб олиб кетмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Ўрганиш давомида аниқланишича, бу оилада эр ва хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам равишда кузатилганлиги сабабли жорий йилнинг 2 февраль куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан М. Х. нинг тазйиқ ҳаракатларини чеклаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи С. М. га ҳимоя ордери берилган.

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар қонуний ҳал этилиши учун Жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

2024 йилнинг 27 апрель куни М. Х. суд томонидан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 185 (2) моддалари (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) бўйича айбдор деб топилиб, унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1