1

Ўзбек мультфильми Қозоғистондаги фестивалда биринчи ўринни эгаллади

МАДАНИЯТ 30.04.2024, 09:50
Ўзбек мультфильми Қозоғистондаги фестивалда биринчи ўринни эгаллади

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро "Фараби Фильм Фестиваль"да ёш ўзбек мультипликатори Жамшид Атамбаевнинг «Соғинч» мультфильми "Энг яхши анимацион фильм" йўналишида биринчи ўринни эгаллади.  Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Жамшид Атамбаев ҳозирда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси бўлиб, кинооператор ва режиссёр Иқбол Мелиқўзиев ижодий устахонаси тингловчиси ҳамдир.

Ушбу анимацион фильмда бир йигитнинг ўзи ва онаси орзу-мақсадларини амалга ошириш йўли ҳақида сўз боради. Фильмнинг асосий ғояси оналарни қадрлашга қаратилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1