1

Лавров Россия чегарасида тожикларнинг нега текширилаётганини тушунтирди

ДУНЁ 01.05.2024, 10:23
Лавров Россия чегарасида тожикларнинг нега текширилаётганини тушунтирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Мухриддин билан телефон орқали қўнғироқ қилди. Суҳбат чоғида Лавров “Россия хизматлари томонидан терроризмнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида қўшимча батафсил тушунтиришлар берди”.

29 апрель куни Тожикистон ТИВ Россия элчисига тожик фуқаролари ҳуқуқлари бузилгани учун норозилик билдирди.

Сергей Лавровнинг ишонтиришича, мамлакатга келаётган хорижликларни синчиклаб текширилиши Крокус-сити холлдаги теракт билан боғлиқ ва у муайян миллат ёки динга қарши қаратилган эмас. Вазирнинг қайд этишича, бу текширувлар вақтинчалик.

“Томонлар Россия-Тожикистон ўртасидаги вақт синовидан ўтган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларига ғамхўрлик қилиш, уларнинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида бир овоздан фикрда”, - дейилади Россия ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги 28 апрель куни республиканинг мингга яқин фуқароси Москва аэропортларида қолиб кетгани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, ОАВ 22 апрелдан бери Оренбург вилоятидаги Қозоғистон-Россия чегарасида Тожикистон давлат рақамларига эга 180 га яқин автомобил тиқилиб қолганини ёзган. Шу фонда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, Россияга барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди.

27 апрель куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова текширувларни Crocus City Hallдаги терактдан кейин кучайтирилган хавфсизлик чоралари билан изоҳлади.

22 март куни кечқурун қуролланган одамлар Crocus City Hallга бостириб кириб, ўт очган, шундан сўнг улар консерт мажмуасини ёқиб юборишган. Оқибатда 145 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ киши яраланган, 12 киши, жумладан, Тожикистон фуқаролари ҳам бор.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1