1

Навбат Ўзбекистон фуқароларига

ДУНЁ 02.05.2024, 23:28
Теглар: Мигрант
Навбат Ўзбекистон фуқароларига

Сўнгги кунларда россиялик чегарачилар аэропортлар ва ер усти ўтказиш пунктларида нафақат Тожикистон фуқаролари, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга ҳам Россия ҳудудига киришни оммавий равишда тақиқламоқда.

zamon.uz`ни ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикка таяниб маълум қилишича, муҳожирларни мамлакатга кириш вақтида оммавий қўлга олиш 24 апрелда бошланган ва 1 майга келиб Россия аэропортларида 4500 га яқин одам тўпланган ва худди шунча одам ер усти назорат пунктлари орқали киритилмаган.Қўлга олинганларнинг тўртдан бир қисми тожикистонликлар бўлса, қолгани Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирликлари ҳозирча ҳолатга изоҳ бермаган.

Қўлга олинганларнинг аксарияти бир-икки кун ичида «депорт» қилинади, лекин баъзи ҳолларда қайтариб юбориш бир ҳафтагача чўзилиши мумкин,— деди Чупик.

 

24 апрелдан буён ҳуқуқ ҳимоячисига чегарачилар томонидан қўлга олинган муҳожирлардан икки юзга яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг сўзларига кўра, одамлар оч ва сувсиз қолишган, ҳатто ҳожатхонага кира олишмаяпти. Телефонлари олиб қўйилган ва «ҳеч қандай тушунтириш берилмайди».

Россиядан муҳожирларни оммавий чиқариб юбориш ҳали ҳеч қачон бунчалик кузатилмаган.

Россиядаги назорат-ўтказиш пунктларидаги муҳожирлар муаммолари ҳақида фақат Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги очиқ хабар берди. Шанба куни вазирлик мамлакат фуқароларига «ўта зарурат бўлмаса, Россияга боришдан вақтинча тийилиш»ни сўради.

Чоршанба куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилиб, мамлакат фуқароларининг ҳуқуқлари ва икки томонлама келишувлар бузилгани ҳақида гапирган.

Бунга «кўрилаётган чора-тадбирлар маълум бир миллатга қарши эмас», деб жавоб қайтарган Лавров.

Шарҳлар

Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Москвада автобуслардан ўзбек тилидаги рус армиясига чақириқлар олиб ташланди

12.12.2022, 09:00

Сал аввал Россияда яна урушга мигрантларни жалб қилиш учун катта тарғибот ишлари бошлангани ҳақида хабарлар пайдо бўди. Ижтимоий тармоқларда Москава шаҳридаги метроларда, ўзбеклар кўп юрадиган...
Ўзбекистонлик ишчининг устига бетон плита қулаб тушди

31.12.2021, 00:57

Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик мигрант устига бетон плита қулаб тушиши оқибатида касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари манбасига таянган ҳолда Nevsky News хабар берди.Маълум қилинишича,...
Россияда вафот этган ўзбек фуқаросининг жасади ватанига қайтарилди

08.09.2021, 11:01

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг вафот этгани, 3 нафар фарзанди ва опаси қийин аҳволда қолгани ҳамда унинг жасадини ватанга қайтариш учун маблағ йўқлиги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1