1

Россияда одамларни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонлик одамга пул йиғиб берилди

ЖАМИЯТ 03.05.2024, 11:58
Россияда одамларни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонлик одамга пул йиғиб берилди

Аввал хабар қилинганидек, жорий йил 26 апрель куни Санкт-Петербургда кўча тозаловчи бўлиб ишловчи 48 ёшли Одимжон Иброҳимов ёнғин содир бўлган бинонинг учинчи қаватида қолиб кетган аёлларнинг қутқариб олинишига ёрдам берган эди. У дренаж трубасига чиқиб, учинчи қаватга чаққонлик билан кўтарилди ва аёлларга деразадан тушиб, карнизга туриб олишга кўмаклашди. Ёрдамга келган ўт ўчирувчилар эса аёлларни зинапоя орқали пастга туширди. Ҳодисани ўткинчилар видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирганидан сўнг, Иброҳимов машҳур бўлиб кетган эди

Подолская кўчасида одамларни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонлик Олимжон Иброҳимов учун шаҳарликлар 36 минг рубл йиғишди. Бу ҳақда «Черный список Питер» гуруҳи хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, гуруҳ аъзолари Иброҳимовга 11 минг рубл берган, яна 25 минг рублни Коломна (ёнғин содир бўлган жойдан унча узоқ бўлмаган округ) аҳолиси йиғган.

 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1