1

Бугундан "Кино ва ёшлари" ҳафталигига старт берилди

МАДАНИЯТ 03.05.2024, 21:31
Бугундан "Кино ва ёшлари" ҳафталигига старт берилди

Бугундан "Кино ва ёшлари" ҳафталигига старт берилди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳафталик муносабати билан бугун Ренессанс кино уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Аёл қисмати" бадиий филмининг намойиши бўлиб ўтди. Унда Агентлик ҳамда Учтепа туман ҳокимлиги вакиллари, филм ижодкорлари, туман ёшлари, ОАВ ходимлари иштирок этди. 


Намойиш аввалида филм режиссёри Дилмурод Масаидов "Аёл қисмати" филмининг суратга олиш ғояси ва сёмка жараёнлари ҳақида гапирди. 



Маълумот учун, “Аёл қисмати” бадиий филми 2022-йилда Кинематография агентлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида “Дилшоҳ медиа” киностудияси томонидан суратга олинган. Унда адашган аёллар қисмати ва “Меҳр операцияси” ҳақида ҳикоя қилинади. Филмда бош ролни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ижро этган. 



Ҳафталик 10 майгача давом этади. Унинг доирасида "Мерос", "Ўзбек қизи", "Самурай" каби филмларнинг намойиши кутилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1