1

Тошкент – Андижон пулли йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди

ЖАМИЯТ 04.05.2024, 10:35
Теглар: Тошкент – Андижон пулли йўли
Тошкент – Андижон пулли йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Тошкент—Андижон пулли йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолганини маълум қилди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Июнь ойи охиригача биз техник-иқтисодий ишларни тугатамиз. Янги пулли йўл Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 километр бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади, — дейди Жасурбек Чориев.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари узоқ йиллардан бери асосий мақсадлардан бирига айланган трансафғон темирйўли ҳақида ҳам маълумот берган. Таъкидланишича, лойиҳа учта давлатни бир-бирига боғлашга ёрдам беради — Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон. Темирйўл Евросиё транспорт йўлагини яратишда муҳим рол ўйнайди. Натижада Марказий Осиё мамлакатлари Ҳинд океани портига чиқиш имконига эга бўлади. Темирйўл товарлар етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунгача қисқартиради. Товарларни етказиб бериш нархи эса камида 40 фоизга пасаяди. Лойиҳа 2027 йил охиригача якунланиши кутилмоқда.

Яна бир муҳим лойиҳа бу, албатта, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилишидир. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ривожланишида катта рол ўйновчи темирйўл бўлади. Лойиҳанинг асосий келишувлари аллақачон ҳал қилинган бўлиб, унинг қиймати тахминан 5,1 миллиард долларни ташкил қилса, узунлиги ҳозиргача 454 километр бўлиши кутилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1