1

Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидаги 40 нафар мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

ЖАМИЯТ 06.05.2024, 12:50
Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидаги  40 нафар мансабдор  тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида коррупсияга қарши курашиш фаолияти самарадорлиги таҳлил қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, вазирлик  71 балл билан “қониқарли” тоифадан жой олган.

Тизимда 2023 йил 458 нафар шахсга нисбатан 227 та коррупциявий жиноят иши судлар томонидан кўрилган.

Капитал қурилиш соҳасида содир этилаётган коррупсиявий жиноятларга асосан қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб маблағларни ўзлаштириш, қонунбузилиш ҳолатларига кўз юмиш каби омиллар сабаб бўлмоқда.

Вазирликнинг  ҳудудий бўлинмаларидаги жами 40 нафар мансабдор шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан  аниқланишича, 2023 йилда республика бўйича 1630 та қурилиш рўйхатдан ўтказилмаган.

Вазирлик марказий девонида 2 нафар, Сирдарёда 17  нафар, Наманган ва Фарғона вилоятларида 9 нафардан мансабдор шахс муқаддам коррупциявий жиноятлар учун судланган.

Очиқлик индексининг 2023 йил якунларига кўра, вазирлик 52,1 балл (максимал 100 баллдан) билан вазирликлар кесимида 16-ўринни эгаллаган ҳолда “қизил” тоифада қайд этилган.

Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтинг баҳолаш натижаларига кўра,  71 балл билан “қониқарли” тоифадан жой олган.

Таҳлиллар натижасида аниқланган коррупсияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида вазирликка тақдимнома киритилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1