1

777 рақам соҳибининг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди

ЖИНОЯТ 07.05.2024, 18:04
777 рақам соҳибининг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди

Банк кредитидан 306 млн. сўм миқдорида қарзи мавжуд шахснинг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда МИБ хабар берди. 

Аниқланишича, суднинг қарорига кўра даъвогар АТБ "Капиталбанк" фойдасига жавобгар Д. М. дан кредит ва унинг фоизларидан 306 млн. сўм ундириш белгиланган. 

Бюронинг Чортоқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида, қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилган. 

Бироқ, қарздор "оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним"  қабилида иш тутиб, мажбуриятни бажармаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Тезкор маълумотларга кўра, қарздорга тегишли хорижда ишлаб чиқарилган автотранспорт русуми борлиги аниқланган. 

Лекин Д.М. қарздорлик тўламасдан, автомашинада ҳаракатланишни давом эттирган.

Охир оқибат бугунги ўтказилган тадбир давомида КIA русумли машина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1