1

Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

ДУНЁ 15.05.2024, 13:53
Теглар: Россия, Туркманистон, тақиқ
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.

Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари қандай виза бўлишидан қатъий назар мамлакат ҳудудидан чиқармасликка ҳаракат қилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон билан чегарада жойлашган "Тошҳовуз" назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар юртдошларининг кетиш мақсади ва Россияга визаси бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида батафсил сўроқ қилишмоқда. Масалан, Туркманистон фуқароларининг бир қисми Урганч аеропортидан Москвага учадиган чипталарни Ашхободдан учиш нархидан бир неча юз долларга арзонга сотиб олган. Ҳаттоки, ушбу йўловчилар ҳам ортга қайтарилмоқда.

"Turkmen.news"нинг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, мамлакатдан тўғридан-тўғри Россияга боришда қийинчиликлар мавжуд. Бу асосан 60 ёшгача бўлган эркакларга тегишли. Нашр манбаларига кўра, бунга иккита сабаб бўлиши мумкин: Туркманистон расмийларининг меҳнат муҳожирлари оқимини тўхтатишга уриниши ва уларнинг ёлланган ҳолда Россия армияси таркибида Украина ҳудудига жўнатилишига қарши кураш.

Маълумот учун, 2024 йил 22 март куни Москвадаги "Крокус" консерт залида содир бўлган терактдан сўнг, Россия ҳукумати миграция сиёсатини кескинлаштиргани сабабли туркманистонликларнинг Россияга боришида қийинчиликлар юзага келаётган эди.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланди

07.05.2024, 14:50

Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланди.Қирғизистонда болаларни оммавий тадбирлар ўтказиш учун жалб қилиш тақиқланди. Тегишли топшириқ Вазирлар маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров томонидан берилган. Бу...
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1