1

Самарқандда мактаб ўқувчиси “самосуд” қилинди

ЖАМИЯТ 19.05.2024, 18:00
Самарқандда мактаб ўқувчиси “самосуд” қилинди

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманидаги мактаб ўқувчиси 30 ёшли эркак томонидан “самосуд” қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда айтилишича, бола ўз синфида ўқийдиган қиз билан ҳазиллашгани учун қизнинг акаси келиб мактабдан олиб чиқиб сочини олган, қошини куйдириб “самосуд” қилган.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1