1

Эрон президенти вазифасини Муҳаммад Мохбер бажаради

ДУНЁ 20.05.2024, 17:20
Эрон президенти вазифасини Муҳаммад Мохбер бажаради

Иброҳим Раиси вафотидан кейин Эронни тарихда биринчи марта унинг вице-президенти, 68 ёшли Муҳаммад Мохбер бошқаради. Бу ҳақда “Anadolu Ajansı” хабар берди.

Муҳаммад Мохбер Адлия вазирлиги раҳбари ва парламент раиси билан биргаликда қарор қабул қиладиган уч аъзолик Давлат кенгаши аъзоларидан бирига айланади. Бироқ охирги сўз, аввалгидек, Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийда қолади.

Мохбер 2021йилда Иброҳим Раиси мамлакат президентлигига сайланганида вице-президент бўлди. У Оятуллоҳ Хоманаийга яқин ва Владимир Путин билан ҳам яхши муносабатларга эга. Ўтган йилнинг октябр ойида Муҳаммад Мохбер Москвага ташриф буюрган ва Эрон ракеталарини Россияга етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борган Эрон делегацияси таркибида эди. Аввалроқ Муҳаммад Мохбер Хоманаийга яқин бўлган Сетад сармоя фондида ишлаган.

2010йилда Европа Иттифоқи Мохберни ядровий ракеталарни яратиш дастурида иштирок этгани учун санкция қилган. Бироқ орадан икки йил ўтиб амалдорга нисбатан санкциялар бекор қилинди. Қўшма Штатлар эса 2013йилда Сетад сармоя жамғармаси ва бошқа 37 Эрон ширкатига қарши санкциялар киритган эди.

“Сетад” 1979 йилги ислом инқилобидан кейинги нотинч йилларда муҳожирлар ташлаб кетган мулкни бошқариш учун ташкил этилган бўлиб, кейинчалик бу мулкдан олинган маблағлар хайрия ишларига йўналтирилган. Бироқ Конституцияга кўра, вице-президент фақат кейинги 50 кун давомида мамлакат раҳбари бўлиб қолади, бу даврда янги сайловлар ташкил этилиши ва ўтказилиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1