1

Республика аэропортларида рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчилар иссиқ нонушта билан таъминланади

ЖАМИЯТ 22.05.2024, 11:50
Республика аэропортларида рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчилар иссиқ нонушта билан таъминланади

Uzbekistan Airways томонидан "Ҳаж-2024" мавсумига 124 та чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши режалаштирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.

Uzbekistan Airways"нинг “Ҳаж-2024” дастури доирасидаги барча авиақатновлари Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, республика аэропортларида рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчилар иссиқ нонушта билан таъминланади.

Парвоз давомида эса Ўзбекистон Мусулмонлари идораси талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланган махсус таомлар тарқатилади.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways Sales филиали томонидан Ўзбекистондан Саудия Арабистонига зиёратчиларни олиб бориш даврида кассирларнинг кечаю кундуз ишлаши ташкил этилган.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1