1

Тошкентдаги ўқув марказда ўғрилик юз берди

ЖИНОЯТ 05.06.2024, 18:40
Тошкентдаги ўқув марказда ўғрилик юз берди

Жорий йилнинг май ойида номаълум шахс Учтепа туманидаги ўқув марказининг кириш эшигини бузиб кириб, телефон ва ноутбукни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 30 ёшли М.К. аниқланиб, қўлга олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1