1

Тошкент аэропортида 4 аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбораётган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 08.06.2024, 16:14
Тошкент аэропортида 4 аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбораётган шахс ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 4 аёлга яхши даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, уларни Туркияга фоҳишаликка юбораётгани аниқланди. Улар Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22−43 ёш орасидаги 4 нафар аёлга яхши даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилган.

У аёлларни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркияга жўнатаётган вақтида ИИББ ходимлари томонидан ушлаб қолинди, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1