1

Ўзбекистон элчиси ва Полша ТИВ раҳбари ўринбосари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди

ДУНЁ 15.06.2024, 17:04
Ўзбекистон элчиси ва Полша ТИВ раҳбари ўринбосари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Полша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчиска-Дендис билан учрашди. Бу ҳақда Дунё АА хабар берди.

Суҳбат чоғида консуллик-ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-Полша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилинди. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқладилар.

Жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар, шунингдек, меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1