1

Боливияда давлат тўнтариши амалга оширилди

ДУНЁ 27.06.2024, 21:27
Боливияда давлат тўнтариши амалга оширилди

Кеча, 26 июнь куни генерал Хуан Суньига Ла-Пасдаги ҳукумат биноси олдидаги майдонга ҳарбийларни олиб чиқиб мамлакатда демократия ўрнатиш, қамоқхонадан айрим шахсларни озод қилиш ва собиқ президент в.б. Аньесни озод қилишни талаб қилди.

Президент Луис Арсе Суньигани вазифасидан бўшатиб армияга янги қўмондон тайинлади ва бутун Боливия халқни қўзғолонга қарши намойишга чиқишга ундади.

Янги қўмондон ҳарбийларга казармаларга қайтишни буюрди. Қолган кам сонли намойишчиларни полиция ҳайдади. Генерал Суньига ва денгиз флоти қўмондони Салвадор ҳам ҳибсга олинди.

Москва Боливиядаги давлат тўнтаришига уринишни кескин қоралайди ва президент Арсени тўлиқ қўллаб-қувватлашини изҳор этади, деди Россия ТИВ.

 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1