1

Ҳайдовчиларга яна бир мажбурият юклайдиган тартиб жорий қилиниши мумкин

ЖАМИЯТ 01.07.2024, 21:10
Ҳайдовчиларга яна бир мажбурият юклайдиган тартиб жорий қилиниши мумкин

Муҳокамалар порталига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи лойиҳаси қўйилди.  

Лойиҳага кўра, йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳодиса юз берган жойнинг ўзида тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам (биринчи тиббий ёрдам) кўрсатиш тартиби тасдиқланмоқда.

Агар буйруқ тасдиқланса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга ягона биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади.

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатадиган шахсларнинг "махсус тайёргарликдан ўтган бўлиши" шарти киритилмоқда.

Буйруқ лойиҳасига кўра, "махсус тайёргарликдан ўтиши зарур" бўлганларга қуйидагилар:

  • ички ишлар ходимлари;
  • ҳарбий хизматчилар;
  • миллий гвардия ходимлари;
  • фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари;
  • автотранспорт ҳайдовчилик гувоҳномалари мавжуд шахслар киритилмоқда.

Буйруқ кучга кирса, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлганлардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши керак бўлган ҳолатлар учун "махсус тайёргарлик"дан ўтганлик ҳақидаги ҳужжат сўралиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1