1

Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлган киритган ЭТК бошлиғи ушланди

ЖАМИЯТ 01.07.2024, 22:03
Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлган киритган ЭТК бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлган киритган ЭТК бошлиғи ушланди. 

Гулистон шаҳар ЭТК бошлиғи Д.Н. шаҳар ЭТК муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1