1

Женевада хавфли чиқиндилар масаласида Базел конвенциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 02.07.2024, 13:47
Женевада хавфли чиқиндилар масаласида  Базел конвенциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтди

Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази бош директор биринчи ўринбосари Тимурлан Айтмуратов Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган "Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисида" Базел конвенцияси очиқ ишчи гуруҳининг 14-йиғилишида иштирок этди.

Тадбирдан мақсад электрон чиқиндилар, чиқинди қўрғошинли аккумуляторлар, ишлатилган ва чиқинди пневматик шиналар бўйича техник кўрсатмаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда Базел конвенцияси ҳамкорлик дастурини муҳокама қилишдан иборат.

Маълумот очун, Ўзбекистон мазкур конвенсияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 22 декабрдаги 188-И-сонли “Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базел Конвенциясига қўшилиш ҳақида”ги қарорига асосан қўшилган.

Тадбирда Базел конвенцияси ижрочи котиби Мр. Ролпҳ Пает билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистонда пластик чиқиндиларни бошқариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва келгусидаги режалар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, Базел конвенцияси доирасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилди. Шунингдек, бошқа мамлакатларнинг хавфли чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги илғор тажрибалари ўрганилди. 

Семинар доирасида юртимизда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

— Базел конвенцияси бўйича конференциялар доирасида қабул қилинган техник кўрсатма ва тавсиялардан келиб чиқиб, Экология вазирлиги томонидан амалдаги миллий меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш, жумладан, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

— Ўзбекистонда пластик чиқиндилар ҳосил бўлиши юзасидан хатлов ишларини ташкил этиш, маҳаллий консултантларни жалб қилган ҳолда миллий қонунчиликни кўриб чиқиш ва пластик чиқиндиларни бошқариш соҳасида мавжуд ҳолат, муаммо ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича ҳисобот лойиҳаси тайёрлаш;

— Пластик, ишлатилган автошиналар, аккумулятор, электрон ва тиббий чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

— Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик маданият ва дунёқарашни юксалтириш, таълим тизимларида мазкур соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1