1

Ўзбекистонда икки ойда 1200 та оилавий боғча ташкил этилган

ЖАМИЯТ 02.07.2024, 14:09
Ўзбекистонда икки ойда 1200 та оилавий боғча ташкил этилган

Ўзбекистонда икки ойда қанча оилавий боғча ташкил этилганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумот берди.

Ушбу муддатда мамлакатда умумий ҳисобда 1 155 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган. Энг кўп боғча Наманган вилоятида очилган – 206 та. Фарғона вилоятида 189 та, Самарқанд вилоятида эса 141 та оилавий боғча ташкил этилган.

Бу муддат ичида энг кам оилавий боғча ташкил этилган ҳудуд эса Қашқадарё вилояти – 21 та. Хоразм вилоятида 22 та, аҳоли нисбатан кам яшайдиган ҳудудлар – Навоий ва Сирдарё вилоятларида мос равишда 37 та ва 63 та оилавий боғча очилган.

Туманлар кесимида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Уйчи туманлари етакчилик қилган: ушбу ҳудудларда мос равишда 36 та ва 35 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1