1

Бухоро "АРК" деворига чирмашиб чиқиб, клипга тушган эркак жаримага тортилди (видео)

ЖАМИЯТ 02.07.2024, 18:08
Бухоро "АРК" деворига чирмашиб чиқиб, клипга тушган эркак жаримага тортилди (видео)

Бухоро шаҳардаги "АРК" қўрғони деворига чирмашиб чиқишга уринган шахс жаримага тортилди. Бу ҳақда Bukhara best. uz  хабар бермоқда.

А. А. исмли шахс ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси ҳудуди ва унинг чегараларида (чегара қисми) киритилган тарихий марказнинг қисми яьни Бухоро шаҳар “АРК” қўрғонида моддий маданий мерос объектига хурматсизлик билан муносабатга бўлиб, мазкур кўрғон деворларига тирмашиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Ушбу шахс МЖТК 64-1-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, БҲМ 5 баравари миқдорида (1,7 млн сўм) жаримага тортилган.

Бундан 10-15 йиллар аввал Гулнора Каримова қўшиғига ишланган клипда  актёр Бухоро шаҳридаги мадрасалар, тарихий обидалар, жумладан "Минораи Калон" ва "АРК" деворлари ва томларида югуриб юргани тасвирланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1