1

Эчкиэмарни ўлдирган болалар табиатга 34 млн сўм зарар келтирди

ЖАМИЯТ 02.07.2024, 20:57
Эчкиэмарни ўлдирган болалар табиатга 34 млн сўм зарар келтирди

Ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик болаларнинг эчкиэмарни ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича ҳолат  Шўрчи тумани "Озод" маҳалласи ҳудудида икки нафар вояга этмаган шахс, мол боқиб юрган вақтда содир этилган.

Болалар адирликда чорва молларини боқиб юрган вақтида бўз эчкиэмар молларга ташлангани учун уни ўлдирган.

Мазкур ҳолатни содир этган фуқаролар ҳали балоғат ёшига етмаганлиги сабабли ҳолат юзасидан бирламчи ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Бундан ташқари бўз эчкемарни нобуд қилгани учун ҳайвонот дунёсига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 649 сонли қарори иловасига асосан ҳисобланганда 34 миллион сўмни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1