1

​Қалбларингизни нима боғлаб туради? Севгими ё дўстлик?

СУҒДИЁНА 24.01.2017, 15:33
Теглар: Муҳаббат
​Қалбларингизни нима боғлаб туради? Севгими ё дўстлик?

Баъзида дўст деб юрган инсонингга нисбатан қалбингда бошқача ҳислар уйғонганини сезмай қоласан киши, гоҳида эса аксинча «Севаман» деб ўйлайсан-у, аслида, орангизда мустаҳкам дўстлик шаклланган бўлади. Қиз бола учун ўз туйғуларини вақтида аниқлаб, шунга кўра муносабатларни йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади. Ушбу тест ёнингиздаги йигитга нисбатан аслида қандай туйғуларни ҳис этаётганингизни аниқлашга кўмаклашади. Саволларга жавоб бериш орқали ўзингизни қийнаётган масалага аниқлик киритиб олишингиз мумкин.

1. Дугонангизнинг туғилган кунига кўнгил қўйган инсонингиз ҳам келди, бироқ сиз бошқа йигит билан гаплашиб турибсиз. Ўз хатти-ҳаракатингизни қандай изоҳлайсиз?

А) «Унинг рашкини келтириш учун шундай қилаяпман-да».

Б) «Ҳамма мен билан гаплашишни истаса, айб мендами?»

В) «Аввалги сафар у бошқа қиз билан гаплашиб турганди. Энди тенг бўлдик».


2. Кўришганингизда унинг кайфиятини аниқлашга қийиналасизми?

А) «Асло. Буни сезиш умуман қийинмас».

Б) «Камдан-кам ҳолларда аниқ билишим мумкин. Кайфияти тушкун бўлган тақдирда ҳам доим қаршимда жилмайиб туради».

В) «Тўғриси, ўзимнинг кайфиятим ёмон бўлганида, бошқаларнинг ҳолати билан қизиқмайман».


3. Кўнгил қўйганингиз қайсидир хатта-ҳаракатингизга қойил қолди ва сизга таҳсин айтмоқда...

А) «Унинг фикри мен учун нақадар муҳим эканин таъкидлайман».

Б) «Оддий ҳолдек қабул қиламан».

В) «Кўнглим кўтарилганини айтиб, миннатдорчилик билдираман».


4. Бир-бирингизга бирор сабабсиз ҳам совға бериб турасизларми?

А) «Ҳа, тез-тез шундай бўлади».

Б) «Камдан-кам бўлса ҳам, бесабаб совға бериб тураман».

В) «Аслида, ўзим унга катта совғаман. Ортиқча харажатга ўрин йўқ, менимча».


5. У қайси таомни севиб тановул қилишини аниқ биласизми?

А) «Бу ҳақда сўрамаган эканман...»

Б) «Нафақат биламан, балки, уларни тайёрлашни ҳам эплайман».

В) «Сўраганман-у, лекин ҳозир ёдимда йўқ».


6. Севиб қолганингиздан кейин ҳаётингизда қандайдир ўзгаришлар содир бўлгандир балки?

А) «Ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Ҳалиям ўша-ўшаман».

Б) «Атрофдаги ҳамма мени мижғовликда айблаяпти. Битта гапни қайта-қайта такрорлайверарканман».

В) «Дугоналарим мен билан гаплашиш янаям қизиқроқ бўлганини айтишаяпти».


7. Севгилингиз куракда турмайдиган ҳазили, қилиғи ёки гаплари билан ғашингизга тегишни бошлади...

А) «Йўқ, айтмасам портлаб кетаман».

Б) «Юзига айтиб юбормаслик учун зўрға ўзимни тутиб тураман».

В) «Чидайман. Тўғрисини айтганда ўзим ҳам баъзида шундай қилишим мумкин».


8. Охирги пайтларда у сизга хиёнат қилаётгандек туюлаяпти...

А) «Ўзи билан гаплашиб, ҳаммасига ойдинлик киритиб оламан».

Б) «Фақат туюлаётганининг ўзи ундан шубҳа қилишимга асос бўлолмайди».

В) «Ҳар қандай вазиятда ҳам менга содиқлигига ишонаман».

Жавобларни ҳисобланг:

№ 1 2 3 4 5 6 7 8
А 0 6 3 3 0 3 6 0
Б 3 3 0 6 3 0 3 6
В 6 0 6 0 6 6 0 3

Натижа:

0-20 балл: Ўзингизни севасиз, фақат ўзингизни!

Албатта иккингизнинг ўртангизда ўзига хос магнит бор. У бир бирингизни тортиб туради. Бироқ бу муносабатларни муҳаббат деб атасак озроқ муболаға қилган бўламиз. Йигит сизнинг барча истакларингизни сўзсиз амалга ошираёгани учунгина «Уни севаман» деб ўйлаётгандирсиз эҳтимол? Бизнингча эса сиз ҳаммадан ҳам кўпроқ ўзингизни севасиз. Тан олинг ахир унинг муаммолари сизни деярли қизиқтирмайди-ку. Бирор марта «У ҳозир нима ҳақида ўйлаяпти» деган фикр хаёлингизга келганми? Муносабатларингиз узоқ муддат давом этмаслигининг эҳтимоли юқори. Бироқ бунинг ҳам ижобий томони мавжуд. Келгусида чиндан ҳам юрагингизни ҳаяжонга сола оладиган инсонни учратиш имкониятингиз ортади.

21-33 балл: Орангизда мустакам дўстлик

Ўртангиздаги ҳурмат ва ўзаро ишонч муҳаббатдан кўра кўпроқ дўстликни ёдга солади. Ишда ёки ўқишда бирор нохушлик юз берганида ҳам, ҳайратга тушсангиз ёки кайфиятингиз йўқлигида ҳам биринчи бўлиб у билан ўртоқлашасиз. Унинг ютуқ ва камчиликларини ҳам сиздан яхши биладиган инсон кам. Бироқ муносабатларингизга жўшқинлик ва ҳаяжон етишмаётгандек. Одатда муносабатларни сиз йўналтириб турарсиз. Осон тил топишишингизга қарамай муносабатларингиз биргаликда кино томоша қилишдан нарига ўтмаслигининг эҳтимоли юқори.

34-48 балл: Қалбингизда муҳаббат куртак ёзибди

Иккингизни чуқур ва ёқимли туйғулар бирлаштириб туради. Бир-бирингизсиз ҳаётингизни хатто тасаввур ҳам қила олмайсиз. Севгилингизнинг ҳар бир одати, ҳар бир ҳаракатини яхши кўрасиз. Унга шунчаки боқиб ҳам бир олам завқ олишингиз мумкин. Баъзида хотирангиз сустлиги боис ёрингиз хуш кўрадиган егуликлар ҳақида маълумотларни унутарсиз, балки. Аммо айнан шундай майда-чуйдалар муносабатларга илиқлик ва қувонч бахш этишини ҳам инобатга олиб қўйинг.

МАФТУНА тайёрлади.

Шарҳлар

​ҲИНДЧА МУҲАББАТ

21.06.2017, 16:08

Халқимга ёрдам керак, унинг дардлари кўпТест синовларини муваффақиятли топширган Озод пойтахтдаги энг нуфузли тиббиёт институти талабасига айланди. Ўқишга янги қабул қилинганларни табриклаш маросими ҳашаматли залда...
​Севиб қолган ўсмирга қандай муносабат билдириш керак?

16.06.2017, 10:54

— Ёшим ўн бешда. Синфдош йигитим билан бир-биримизга кўнгил қўйганмиз. Яқинда онам билиб қолиб, мени уришиб берди. Дадам ҳам бундан хабар топиб, «У болага бермаймиз,...
​Канадада севишганлар минган ҳаво шари муҳаббат изҳоридан кейин дарахтга урилди (Видео)

31.05.2017, 11:59

Аммо йигит мазкур воқеадан хафа бўлмади, аксинча шундай унутилмас кунда шундай воқеа рўй берганидан қалби қувончга тўлди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.Канаданинг Альберт провинциясида яшовчи...
​“Кўнглида нима бор, билмайман!...”

04.05.2017, 14:31

«Эримни менчалик яхши биладиган инсон йўқ» дейсизми? Тўғри, қандай таомни ёқтириши-ю, характери, дўстлари ёхуд қизиқишларидан хабарингиз бор. Аммо унинг режа, мақсад ва ўйлари ҳақида нима...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1