1

​Севгида иш берадиган 15 та кескин маслаҳат

СУҒДИЁНА 02.03.2017, 11:00
Теглар: Муҳаббат
​Севгида иш берадиган 15 та кескин маслаҳат

Ўзининг кескин қарашлари билан машҳур бўлган россиялик психолог ўзининг шундай қарашлари билан жуда кўп оилалар ва ҳаётларни сақлаб қолган.

AdMe.ruунинг маслаҳатларини ўрганиб чиқиб улардан энг яхшиларини танлади

СЕВГИСИНИ ИЗЛАЁТГАНЛАР УЧУН

Ўзига керак бўлмаган инсон ҳеч кимга керак эмас.Ўзини борича қабул қиладиган, ҳаётидан лаззатланишни биладиган инсон эса ҳаёт ташвишларига қарамай гўзал ҳаёт кечиради.

Агар сиз эркак киши билан биринчи, иккинчи, учинчи учрашувда ўзингизни ноқулай ҳис этаётган бўлсангиз, тўртинчисига чиқманг.Илк учрашувда эркак киши ўзини яхши томондан кўрсатишга урунади, агар у инсон билан ўзингизни ноқулай ҳис этаётган бўлсангиз, демак бу муносабатлардан яхши нарса чиқмайди.

Ёш, омадли ва гўзал аёллар гўёки ўзларига жуда юқори баҳо берганликлари сабабли муносиб жуфт тополмаётганлари аслида уларнинг муносабат қура олмасликлари ёки қўрқув сабабли бўлиши мумкин.

Агар турмушга чиқмоқчи бўлсангиз, бу ҳақда ўйлашни тўхтатинг. Соғлом одамларда вазият бошқачароқ. Биринчиси — улар севишни истайди. Ушбу талаб билан улар севган инсонларини топишади ва севилишади.

Уйланган эркаклар билан ҳеч қачон муносабат қурманг. Вақтингизни зое кетказманг. Уйланган эркакка хотин керакмас, унинг уйида битта хотини етарли.

МУНОСАБАТ ҚУРИБ БЎЛГАНЛАР УЧУН

Агар турмуш қурмоқчи бўлсангиз-у, биргаликда анча вақтдан бери учрашиб юрган бўлсангиз, аммо оила қуришга бормаётган бўлсангиз, жуфтингиздан сўраб кўринг, унга оила керакмикин.
Агар эркак киши оила қуришга тайёр бўлмаса, у билан алоқани узинг.Яхшиликча албатта. Мени сенга муносабатим яхши, аммо узоқроқ бўлганимиз яхши.

Ҳар қандай — яна бир бор таъкидлайман — ҳар қандай йиллаб уйда ўтириб, уй юмушлари билан шуғулланадиган аёл, таназзулга юз тутади. Бундан қочиб бўлмайди.Оҳир оқибат эркак киши бундай аёл билан зерикади ва уни аҳмоқ деб ҳисоблай бошлайди, у ёғи ажримгача ҳам узоқмас. Эътибор беринг: эркак киши бошидан ҳеч нарсага мажбурламаган, аёлнинг ўзи чапак чалиб, мамнуният билан уйда ўтиришга қарор қилган.

Агар у сизни асабийлаштираётган бўлса, шунчаки ундан ажрашинг.Бир ўзингиз қолишдан қўрқманг. Ҳеч қайси эркак унинг учун ўзингиздан кечишингизга арзимайди, ўз истакларингиздан, ваниҳоят ўзлигингиздан воз кечманг. Ҳеч ким учун.

Ҳаммаси оддий: у бор — қандай бўлса шундай. Ва сиз бор — қандай бўлсангиз шундайлигингизча. Сизлар ўзингизи биргаликда яхши ҳис этасиз, ёки шунчаки бундай муносабатнинг кераги йўқ.Оила қуриб, фарзандлар кўриб, ажрашгандан кўра, буни ҳозир амалга оширинг.

Руҳан соғлом одам ўз ҳисларини асосий ўринга қўяди. Ҳеч нарса ўзингизни қурбон қилишингизга арзимайди. Агар талаб қилаётган бўлса, демак бу сизники эмас. Ҳеч қандай мақсад учун муносабатларда ўзни қурбон қилиш ярамайди.

БАРЧА УЧУН

Бир умр хушомад қилолмайсиз, ҳафсала совиш ҳаммасидан оғриқли, ўзингизни борингизча кўрсатинг.

Ўзини севишни билмаган одам, бошқани ҳам севолмайди, шу сабабли улардан бахтли жуфтлик ҳам чиқмайди.

Биринчи навбатда бошингиздаги ўй фикрларни бир ёқли қилинг. Аёл киши «Мен севардим» деб айтса, — бу севги ҳақида бўлмайди. Бу доим азобда яшаган инсон ҳақида бўлади. Соғлом севги бу сен бахтлилигинг ҳақида.

Агар унинг сенга муносабати ёқмаса, унга бу ҳақда айтинг. Агар ҳеч нарса ўзгармаса ҳайрлашинг.

Нормал одам уни ҳурмат қилмайдиган одам билан муносабатларни давом эттирмайди. Умуман олганда бундай инсон билан муносабатлар бошланмайди ҳам.




Шарҳлар

​ҲИНДЧА МУҲАББАТ

21.06.2017, 16:08

Халқимга ёрдам керак, унинг дардлари кўпТест синовларини муваффақиятли топширган Озод пойтахтдаги энг нуфузли тиббиёт институти талабасига айланди. Ўқишга янги қабул қилинганларни табриклаш маросими ҳашаматли залда...
​Севиб қолган ўсмирга қандай муносабат билдириш керак?

16.06.2017, 10:54

— Ёшим ўн бешда. Синфдош йигитим билан бир-биримизга кўнгил қўйганмиз. Яқинда онам билиб қолиб, мени уришиб берди. Дадам ҳам бундан хабар топиб, «У болага бермаймиз,...
​Канадада севишганлар минган ҳаво шари муҳаббат изҳоридан кейин дарахтга урилди (Видео)

31.05.2017, 11:59

Аммо йигит мазкур воқеадан хафа бўлмади, аксинча шундай унутилмас кунда шундай воқеа рўй берганидан қалби қувончга тўлди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.Канаданинг Альберт провинциясида яшовчи...
​“Кўнглида нима бор, билмайман!...”

04.05.2017, 14:31

«Эримни менчалик яхши биладиган инсон йўқ» дейсизми? Тўғри, қандай таомни ёқтириши-ю, характери, дўстлари ёхуд қизиқишларидан хабарингиз бор. Аммо унинг режа, мақсад ва ўйлари ҳақида нима...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1