1

​Байрам кунлари Тошкентда транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйҳати эълон қилинди

ЖАМИЯТ 19.03.2017, 20:59
Теглар: Байрам, Тошкент, Камолот
​Байрам кунлари Тошкентда транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйҳати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси байрам кунлари транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхатини маълум қилди.

19 март куни соат 21-00 дан байрам тадбирлари тугагунга қадар:

-Лабзак кўчаси–Зулфияхоним кўчасидан А.Қодирий кўчасига қадар.

-Қорасарой кўчаси– А.Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасига қадар;

2017 йил 20 март куни соат 06-00 дан 16-00 гача:

-А.Қодирий кўчаси–Себзор кўчасидан Қорасарой кўчасига қадар;

-Зарқайнар кўчаси–А.Қодирий кўчасидан Сағбон кўчасига (“Зарқайнар” супермаркетига) қадар.

2017 йил 21 март куни соат 06-00 дан 21-00 гача:

-А.Қодирий кўчаси–Себзор кўчасидан Қорасарой кўчасига қадар;

-Зарқайнар кўчаси–А.Қодирий кўчасидан Сағбон кўчасига (“Зарқайнар” супермаркетига) қадар;

Шунингдек, 2017 йилнинг 21 март куни байрам тадбирлари ўтказиладиган Ўзбекистон миллий боғи, Хадра майдони, Ибн Сино гузари, М.Улуғбек боғи, Ғ.Ғулом боғи, Камолот боғи, “Грин парк” оромгоҳи, Боғишамол боғи, Темирйўлчилар боғи, Локомотив боғи, Фурқат боғи, Нурашфон боғи, Авиасозлар саройи, Қуёшча нури боғи, Хайвонот боғи, Дўстлик боғи, Бобур боғи, Байналминал маданият марказига туташ кўчаларда ва бошқа кўчаларда халқ сайили вақтида вазият тақазо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Шароит тақозо этганда бошқа кўчаларда ҳам қисқа муддатга транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1