1

​Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Чилонзор туманида ўтказган сайёр қабулида фуқароларнинг муаммоларига ечим топди

ЖАМИЯТ 05.04.2017, 13:29
Теглар: Ўзбекистон, Президент, Марказий банк, Камолот
​Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Чилонзор туманида ўтказган сайёр қабулида фуқароларнинг муаммоларига ечим топди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов пойтахтимизнинг Чилонзор туманида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Чилонзор тумани аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди, деб ёзади ЎзА.

Жорий йилнинг 3 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган Чилонзор тумани бўйича мурожаатлар сони жами 15,5 мингдан ортиқ. Уларнинг 89,1 фоизи кўриб чиқилган. Қолгани кўриб чиқилмоқда. Мазкур тумандан тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисмини уй-жой олиш, уй қуриш учун ер ажратиш, суд, банк-молия, фуқаролик, моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда соғлиқни сақлаш, меҳнат, бандлик, таълим, тадбиркорлик, ободонлаштириш каби масалалар ташкил этиши маълум бўлди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

Шу куни мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

Мисол учун, фуқаро Фахриддин Шариповга гипоспадия хасталиги юзасидан шу ернинг ўзида бепул операция учун ордер берилиши маълум қилинди. Тумандаги 201-мактабда чуқурлаштирилган хорижий тиллар синфларини ташкил этиш зарурлиги юзасидан Мастура Ортиқова билдирган таклиф ўринли, деб топилди. Фарзандларимизнинг камолотига хизмат қиладиган бу масалани ҳал этишни мутасаддилар ўз зиммасига олди. Фуқаро Мафтуна Ражабованинг реклама менежери сифатида қилган хизматлари учун ҳақ ололмаётгани суд томонидан кўриб чиқиладиган бўлди. Фуқаро Наврўза Расулова гарчи Тошкент шаҳрида хусусий уй-жойи бўлмаса ҳам доимий пропискага қўйишни сўраб қилган мурожаати юзасидан мутахассислар белгиланган қонун-қоида бўйича тушунтириш берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳри ва Чилонзор туманидаги Халқ қабулхоналари томонидан ташкил этилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Марказий банк, Бош прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари, давлат қўмиталари раҳбарлари, Тошкент шаҳар ва Чилонзор тумани ҳокимликлари масъул ходимлари иштирок этиб, фуқаролардан тушган саволларга бевосита жавоб қайтарди. Ҳар бир масала ечими учун тегишли соҳа вакиллари жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Бугун, 5 апрель куни ана шундай қабул Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ҳамда Юнусобод туманидаги Тошкент ахборот технологиялари институтида ҳам ўтказилади.

Шарҳлар

Президент кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди

13.05.2024, 17:53

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган...
Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

07.05.2024, 14:24

Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Президентимиз Чехия Республикаси Ўзбекистоннинг Европа...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1