АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи Грегори Аллен Жастис махфий ҳарбий маълумотларни Россияга сотишга ҳаракат қилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
У суд жараёнида айбини тан олди. Грегори Аллен Жастис АҚШ мудофаа вазирлигида муҳандис бўлиб ишлаган. Ўтган йили 49 ёшли Грегори Россия разведкаси ходимига махфий маълумотларини сотишга ҳаракат қилган. Аслида у Россия разведкаси эмас, балки ФҚБ ходими бўлган.
Жастис АҚШ ҳарбий йўлдошларининг ўзига хос техник хусусиятларидан яхши хабардор бўлган. Америка қонунчилигига биноан у 35 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Жастис судда айбини тўлиқ тан олди. У рафиқаси оғир дардга чалингани туфайли мазкур ишга қўл уришга мажбур бўлганини маълум қилди.
02.05.2024, 15:35
АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...29.04.2024, 18:03
АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...19.04.2024, 17:02
Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...27.12.2022, 10:08
АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...