1

​Нидерландияда маҳбуслар йўқлиги учун 5 та қамоқхона ёпиладиган бўлди

ДУНЁ 02.06.2017, 09:43
Теглар: Қамоқхона
​Нидерландияда маҳбуслар йўқлиги учун 5 та қамоқхона ёпиладиган бўлди

Нидерландия ҳукумати қамаш учун маҳбуслар бўлмаганлиги сабабли2017 йилнинг август ойига қадар 5 та қамоқхонани ёпишга қарор қилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

2013 йилда юқоридаги сабаб билан 13 та ахлоқ тузатиш муассасаси ёпилган эди. Қамоқхоналар ёпилиши сабабли 2000 нафар одам ишсиз қолади, фақатгина 700 нафар ходим ишлаш учун бошқа қамоқхоналарга ўтказилади. Мамлакатда 2004 йилдан бери жиноятлар сони кескин камайиб кетганлиги туфайли қамоқхоналар бўшаб қолган. Ҳукумат маҳбуслар “тақчиллиги” муаммосини ҳал этиш мақсадида турли усулларни ўйлаб топишди. 2016 йилнинг сентябрь ойида Норвегиядан жазо муддатини ўтаётган 240 нафар маҳбус Голландияга “импорт” қилинди. Фалоият юртаётган, аммо маҳбуслар кам бўлган қамоқхоналар давлат бюджетига катта зарар келтирмоқда. Айни пайтда аҳолиси 17 миллион киши бўлган Нидерланияда 11 600 нафар одамга нисбатан (100 минг кишига 69 нафар жиноятчи тўғри келади) озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Эквадордаги қамоқхонада содир бўлган тўқнашувларда 58 киши ҳалок бўлди

15.11.2021, 08:44

Эквадор ғарбидаги Гуаяки шаҳрида жойлашган қамоқхонада тўқнашувлар давом этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. “Биздаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 58 нафар маҳбус ҳалок бўлган, 12 нафари жароҳат...
​ФАРЗАНДИНИ БЎКТИРИБ ЎЛДИРГАН ОНАГА НИСБАТАН ЖИНОИЙ ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

12.07.2017, 11:50

Севастополь шаҳрида чақалоғига манний бўтқасини бериб, бўктириб ўлдирган аёл суд қилинадиган бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Тергов бошқармасининг маълумот беришича, 26 ёшли аёл эҳтиётсизлик...
​ИТИНИ ОЧЛИККА МАҲКУМ ҚИЛГАН БРИТАНИЯЛИК ЭРКАК ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

10.07.2017, 11:52

Итини очликдан силласини қуритган британиялик эркак 12 ҳафталик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри. Британиялик эркак итини оч қолдиргани учун 12 ҳафталик...
​Ота-онанинг кўз ўнгида қизини ёқиб юборган ашаддий жиноятчига еттита умрбод қамоқ жазоси берилди

29.06.2017, 12:00

Мексикалик босқинчи “Лос-Сетас” картели вакили, Мексикада амалга оширган кўпсонли жиноятлари учун АҚШда еттита умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги хабар берди.Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1