1

​Тошкент кўчалари бўйлаб “Тарғибот автокарвони” ўтди

ЖАМИЯТ 02.06.2017, 15:46
Теглар: Авто, ЙТҲ, Тошкент, Бола
​Тошкент кўчалари бўйлаб “Тарғибот автокарвони” ўтди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида пойтахт ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Халқ таълим бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда “Тарғибот автокарвони” ташкил этилди.

Автокарвонни ташкил этишдан мақсад болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек ушбу йўналишдаги ишларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш бўлди.

“Тарғибот автокарвони” Тошкент шаҳри кўчаларида ҳаракатланиб, махсус патруль автомашиналарида овозни кучайтиргич мосламалари ёрдамида аҳоли кўп тўпланадиган жойларда фуқаролар ўртасида оғзаки тарғибот ишларини олиб боради.

Асосий мақсад, болалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисалари муаммосига халқнинг эътиборини жалб қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни ва болаларни йўлларда асраш бўйича тарғибот ишларини амалга оширишдир.

Шарҳлар

Тошкент вилоятида тўртта автомобиль иштирокида дахшатли автоҳалокат содир бўлди(видео)

24.05.2024, 15:20

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан хабар берди.Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 май куни соат...
Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1