Ўтган йили барча нашрларда чоп этилган, суриялик тинч аҳолининг азобларини ўзида акс эттирган 5 ёшли Омран Дакнишнинг сурати бутун дунёни ларзага солган эди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
2016 йилнинг 17 август куни 5 ёшли Омран Дакнишнинг уйи снарядлар зарбаси туфайли вайрон бўлиб, ўзи қутқариб қолинган эди. Aleppo Media Centre маҳаллий канали тез ёрдам машинасида ўтирган, чанг ва қонга ботган болакай ҳақида хабар берган эди. Дунё нашрлари унинг касалхонадаги суратини фожианинг намунаси сифатида чоп этганди. Дакниш ўшанда жиддий жароҳат олмаган ва тезда касалхонадан чиққанди.
Яқинда Addounia телеканали журналисти Киана Аллуш (Kinana Allouche) ўзининг Фейсбук саҳифасига суриялик Омран Дакнишнинг яқинда оиласи билан тушган суратини жойлаштирди. Мухбир унинг отасидан интервью олди. Унинг айтишича, ўғли сурат туфайли машҳур бўлиб кетгач, уни исёнкорлардан ҳимоя қилиш мақсадида сочини олиб ташлаб, исмини ўзгартирган. Боланинг отаси мамлакат обрўсига путур етказмаслик мақсадида Сурияни тарк этмаганлигини маълум қилди.
12.07.2017, 12:30
Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...12.07.2017, 11:19
Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...12.07.2017, 09:53
Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...11.07.2017, 14:32
Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...