Қисқа туташув оқибатида Брюссель халқаро аэропорти икки соатга ишдан тўхташга мажбур бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Терминалда чироқ ўчиб қолди, қисман электр жиҳозлар, компьютерлар ишламай қолди. Аэропортга кириш эшиги хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўсилди. Қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлди. Ёнғин ўчирилгандан кейин икки соат ўтгач, аэропорт ўз ишини давом эттирди. Аэропортнинг кутиш залида уч мингга яқин одам тўпланди. Уларнинг барчаси парвозни кутди. Аммо баъзи бир парвозлар ҳалигача амалга оширилгани йўқ. Брюссель аэропортининг меъёрий тартибда иш олиб бориши учун камида бир сутка вақт керак бўлади.
12.12.2022, 09:51
Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...24.09.2022, 10:47
Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд...31.10.2021, 00:22
Яманнинг Адан шаҳридаги аэропортда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AlArabiya телеканали хабар бермоқда. Reuters агентлигининг маълумотига кўра, портлаш Адан халқаро аэропортида...30.08.2021, 13:42
Аввалроқ, Тошкент 3 аэропорти 19 августдан бошлаб номаълум муддатга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.Маълум бўлишича, 2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент...