1

​“Тошкент-Аэро” божхона комплексида қиймати 1,7 млрд сўмлик дори ва тиббий буюмларнинг яширин олиб ўтилишига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 20.06.2017, 15:40
Теглар: Аэропорт, Божхона, Дори
​“Тошкент-Аэро” божхона комплексида қиймати 1,7 млрд сўмлик дори ва тиббий буюмларнинг яширин олиб ўтилишига чек қўйилди

Яқинда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан йирик миқдордаги дори воситалари ва тиббий буюмларни яширин йўллар билан оолиб кирилишига доир бир нечта божхона қоидабузарликларини олди олингани ҳақида хабар берди “Тошкент-Аэро” ИБК ахборот хизмати.

Жумладан, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Москвадан учиб келган фуқаро Ж.Реймовга тегишли бўлган багаж божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида тақдим қилинмаган 23 турдаги 3389 дона дори воситалари ва 4 турдаги 8 дона биологик актив қўшимчалар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосаларига кўра, мазкур дори воситалари Ўзбекистон Республикасида Тиббиёт амалиётида қўлланишга рухсат этилган дори воситалари Давлат реестрига киритилмаганлиги боис, уларни сотиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш таъқиқланган. Биологик актив қўшимчалар эса тегишли сифат ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги боис фойдаланиш учун яроқсиз деб топилди.

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва биологик актив қўшимчаларнинг умумий баҳоси 84 млн. сўмдан ошар экан.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Реймовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

“Истанбул-Тошкент” рейси бўйича паврозини якунлаган фуқаролар Г.Ашимова, Ч.Полвонова ҳамда Ж.Олтибоевлар ҳам божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилинмаган дори воситаларини багажлардаги болалар оёқ кийимлари қутилари орасига яширганча олиб кирмоқчи бўлишди.

Аммо, бу қинғир режа уларга наф бермади. Г.Ашимова 1000 дона, Ч.Полвонова салкам 1200 дона ва Ж.Олтибоев 1,5 минг донадан ортиқ конвалютада 3 турдаги дори воситаларини олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган мазкур дори воситалари ва 30 жуфт болалар оёқ кийимларининг умумий қиймати эса салкам 148 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг дастлабки 5 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 150 га яқин қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 1,7 млрд сўмлик 107 минг донадан ортиқ дори воситалари ва тиббий буюмларнинг яширин олиб ўтилишига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, республикамизда жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришлари ёки олиб чиқишлари мумкин.


Бу жараёндаги энг муҳим талаблардан яна бири шундаки, божхона чегаралари орқали шахсий мақсадларда олиб ўтилаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

Шарҳлар

Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

30.09.2022, 19:13

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари...
Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

24.09.2022, 10:47

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд...
"Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи қўлга олинди

08.07.2022, 12:01

Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, "Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1