Самарқанд вилояти перинатал марказида тиббий кислород ишлаб чиқариш генератори кичик заводи ҳамда эндогинекология ўқув маркази фойдаланишга топширилди, деб хабар беради ЎзА.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқимизга сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатишда юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Тиббиёт муассасасида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг врачлар малакасини ошириш факультети базасида ташкил этилган эндогинекология ўқув маркази вилоят шифокорларининг эндовизуал гинекология соҳасидаги малакаларини оширишга хизмат қилади. Бу ерда айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг “Юқори технологик тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш бўйича тиббий ва техник ходимлар малакасини ошириш” лойиҳаси ҳамда “Karl storz”, ”Jonson&Jonson” каби халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида “Оператив гинекологияда лапароскопия ва гистероскопия” мавзусида маҳорат дарслари ўтказилмоқда.
Маҳорат дарсларида Москва акушерлик-гинекология илмий-амалий институти бўлим бошлиғи, профессор А.Попов ва институт мутахассислари ҳамда мамлакатимизнинг ихтисослашган тиббий марказлари шифокорлари, олимлар иштирок этмоқда.
04.06.2021, 17:58
Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...29.03.2021, 18:15
Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...09.11.2019, 23:59
Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...11.07.2017, 21:10
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 8 июль куни 25 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.Тергов маълумотларига кўра, 1992 йилда туғилган йигит балконда...