Улуғбек Қодиров “Барон 2” фильмида суратга тушиш ёки тушмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Шунингдек, анча камнамо бўлиб қолган актёр “My Day”`га берган интервьюсида Фарруҳ Соипов билан муносабати ва режиссёр сифатида фаолият бошлаши ҳақида ҳам гапирди.
“Барон 2” фильмида суратга тушасизми?
-Бу савол бир ўзимга боғлиқ бўлмаган жараён ҳақида бўлибди. Буни фильм сценарийси ва режиссёри ҳал қилади. Ҳозирча бу ҳақда бирор аниқ фикр билдира олмайман, суратга тушишим ҳам, тушмаслигим ҳам мумкин.
-Барча футбол мухлисларига қизиқ савол: «Реал Мадрид» жамоасига мухлислик қиласизми ёки «Барселона»гами?
-«Реал Мадрид» жамоасига.
-Актёр Фарруҳ Соипов билан орангизда «оламушук» ўтган дейишади, шу ростими?
-Фарруҳ Соипов билан муносабатимиз дўстона.
-Режиссёр сифатида фаолият бошлашингиз ҳақида анчадан буён гап-сўзлар юради, бу борада аниқ тўхтамга келдингизми?
-Қачонлигини аниқ айта олмасам ҳам, триллер ва экшн жанрида фильм суратга олишни режалаштирганман.
Маълумот учун, актёр Улуғбек Қодиров иштирок этган сўнгги лойиҳалардан бу – «Тошкент» телеканали орқали намойиш этилган «Саодат» миллий сериали бўлди. Мазкур сериалнинг 1-фасли тамом бўлган ва ҳозирда 2-фасл устида иш олиб борилмоқда.
05.11.2019, 00:13
“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...24.07.2018, 10:27
Интернет тармоқларида ўзбек кино юлдузларининг янги қиёфалари пайдо бўлди... Аввал ҳеч ҳам бундай тарихий образда намоён бўлмаган машҳурларнинг суратларини сизларга ҳам “илиндик”... Маълумот ўрнида: Ушбу...26.07.2017, 15:43
Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...11.07.2017, 15:07
Барчамиз бирдек севиб томоша қиладиган “Ишдаги ишқ” фильмининг суратга олинганига 40 йилдан ошди. Бироқ, мазкур фильм ҳамон севимли, ундаги қаҳрамонлар қадрли...Севимли кинокартинамизда роль ижро этган...