Forbes томонидан Американинг ҳар бир штатидан танлаб олинган бойлар рейтингига кўра, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 88,9 миллиард доллар билан яна Американинг энг бой одами саналади.
Вашингтон штатида яшовчи Гейтс бир вақтнинг ўзида дунёнинг ҳам энг бой одами деб топилди, у бир йил ичида бойлигига 12 миллиард доллар қўшди.
Иккинчи ўринда Amazon интернет-компанияси асосчиси Жефф Безос туради, унинг бойлиги 83,3 миллиард долларни ташкил қилади.
Калифорниянинг энг бой фуқароси ва рўйхатдаги энг ёш миллиардер 33 ёшли Facebook компанияси асосчиси Марк Цукерберг (62,4 миллиард доллар). Нью-Йорк штатидан бойлар рўйхатига собиқ мэр Майкл Блумберг (50,7 миллиард доллар) кирди.
Машҳур тадбиркор Уоррен Баффет 76,2 миллиард билан Небраска штатининг энг бой одами бўлди.
Forbes рейтингидаги 52 нафар қатнашчининг умумий бойлиги 745 млрд доллардан кўп. Шу билан бирга еттита штатда – Алабама, Аляска, Делавэр, Миссисипи, Нью-Мексико, Шимолий Дакота ва Вермонтда – миллиардерлар умуман йўқ.
12.07.2017, 16:22
“Ёшим қирқ бешда. Уч фарзанднинг онасиман, бир қизимни турмушга узатганман. Эримнинг ишлари 2-3 йил олдин юришиб кетди, топиш-тутиши яхшиланди. Пули кўпайгач, у ўзгариб қолди. Ичадиган...11.07.2017, 14:32
Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...22.06.2017, 15:51
Австралиялик собиқ миллионер Дэвид Глэшин (David Glasheen) 1987 йилда молиявий инқирозга учрагандан кейин 20 йил давомида кимсасиз оролда яшаб келмоқда, деб хабар берди Lenta.ru нашри.Кўчмас...06.06.2017, 12:15
Астрологлар инсоннинг молиявий барқарорлиги юлдузлар жойлашувига боғлиқлигини таъкидлашади. Келинг, қайси бурж соҳиби энг бой ва пул топишда омадли эканлигини билиб оламиз. Рейтингни оҳиридан бошлаймиз.12 ўрин...