Хонанда Лола Instagram`даги саҳифаси орқали ёш болаларга ота-оналар томонидан тез-тез айтилиши керак бўлган ибораларни ёзиб қолдирди.
“Фарзандингиз оғир-босиқ, бахтли, ўзига ишончи юқори бўлиб улғайишини, энг асосийси сизга ҳаётидаги энг асосий инсон сифатида ишонишини истайсизми?
Мен психолог эмасман, бироқ сиз билан фарзандларимиз ўзларини севимли ва ҳимояланган ҳис этишлари учун уларга тез-тез айтиб туришимиз лозим бўлган ибораларни бўлишмоқчиман.
1. Мен сени яхши кўраман!
2. Сен ҳаётимизда борлигингдан бахтлимиз!
3. Сен дунёдаги энг чиройли қиз(бола)сан!
4. Сен жуда истеъдодлисан
5. Истаган нарсангни гапириш ва қилиш учун журъатли бўл!
6. Кечинмаларинг ҳақида сўзла беришдан чўчима! Улар таассуротларини сўзлаб беришса, фарзандингиз сизга сирини ишонгани учун миннатдорчилик билдиришни унутманг!
Мана шу сўзларни фарзандингизга имкон қадар кўпроқ айтишга ҳаракат қилинг! Шундагина фарзандингиз тўлақонли шахс бўлиб вояга етади!”,—деб таъкидлайди хонанда.
Маълумот учун, Лоланинг икки нафар фарзанди бор. Унинг қизининг исми Шаҳина, ўғли эса Шоҳдиёр. Хонанда фарзандларининг суратларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаб, уларнинг қизиқишлари, фикр ва ўйлари ҳақида мухлисларига ҳикоя қилиб келади.
13.12.2019, 19:35
Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...21.05.2018, 09:33
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...29.03.2018, 09:26
Ижод ва оилани бир маромда олиб бораётган хонанда Лола Йўлдошева ноодатий саволларимизга жавоб берди... — Айтишларича сиз... — Ишга нисбатан инжиқ ва талабчанман эканман. Менимча,...13.03.2018, 16:48
8 март куни таниқли ўзбек қўшиқчиси Лола Йўлдошева узоқ танаффусдан сўнг Москвада катта концерт бергани ҳақида хабар берган эдик. Концертдан аввал "Sputnik" нашри мухбири гўзал...