1

Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионатига йўл олди

СПОРТ 12.11.2013, 09:51
Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионатига йўл олди
Пойтахтимизнинг «Ўзбекистон» спорт мажмуасида мини-футбол бўйича давом этаётган Осиё чемпионатининг саралаш турнирида муваффақиятли қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлади. 

Дастлабки турда Туркманистон терма жамоасини 10:1 ҳисобида мағлуб этган футболчиларимиз иккинчи учрашувда Тожикистон вакиллари билан куч синашди, деб хабар беради [url=http://sports.uz/uz/]Sports.uz сайти. Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган учрашувда ҳамюртларимиз 5:4 ҳисобида зафар қучди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Қирғизистон ва Туркманистон футболчилари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозониб, олти очко билан пешқадамга айланган Ўзбекистон терма жамоаси келаси йили Вьетнамда бўладиган Осиё чемпионатининг финал босқичига муддатидан олдин йўлланма олди. Ҳамюртларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни 7 ноябрь куни Қирғизистон футболчиларига қарши ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1