1

Германиялик фуқаро терисининг остига мини-компьютер киритди

HI-TECH 12.11.2013, 12:18
Германиялик фуқаро терисининг остига мини-компьютер киритди
Германиялик фуқаро Тим Кэннон киборглар даврини яқинлаштиришга қарор қилди. Йигит ўзининг қўл териси остига симсиз зарядлана оладиган мини-компьютерни киритди. Шундан сўнг Тим ўзини “биохакер” деб атай бошлади. “Мен ўзим ҳақимдаги биометрик маълумотларни тўпламоқчиман”, - дейди Кэннон.

Электрон қурилма Тимнинг ўзи томонидан яратилган бўлиб, "Circadia 1.0” деб номланади. У “Android” операцион тизимида ишлайди ва ўз ташувчиси ҳақидаги биометрик маълумотларни, яъни тана ҳарорати, пульс, қон босими, толиқиш даражаси ва бошқалар ҳақидаги ахборотни тўплашга қодир. Маълумотлар олинганидан кейин “Circadia 1.0” уларни стационар компьютерга узатади, у эса одамнинг умумий ҳолатини аниқлайди.
Кэнноннинг сўзларига кўра, тез орада исталган киши “Circada 1.0”ни 500 доллар нархда сотиб олиши мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1