1

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ УРГАНЧ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА БАЖАРИЛГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

ЖАМИЯТ 14.10.2017, 11:28
Теглар: Аэропорт, Шавкат Мирзиёев, Президент, Урганч
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ УРГАНЧ ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА БАЖАРИЛГАН РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Президентимиз Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу шаҳар остонасиданоқ кўзга ташланади. Хусусан, Урганч халқаро аэропорти замонавий талаблар асосида реконструкция қилинган. Бир соатда 300 йўловчини кузатиш ва 300 йўловчини кутиб олишга мўлжалланган терминаллар, хизмат кўрсатиш хоналари, савдо шохобчалари ташкил этилган, ён-атроф ободонлаштирилган.

Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ аэропортда расмий делегациялар, юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун зарур шароит яратилмоқда.

Президентимиз бу борада амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар билан танишди. Аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шарҳлар

Президент кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди

13.05.2024, 17:53

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

07.05.2024, 14:24

Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Президентимиз Чехия Республикаси Ўзбекистоннинг Европа...
Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1