1

ЗУЛУК БИЛАН ДАВОЛАШНИНГ ҚОИДАЛАРИ, ФОЙДАЛАРИ

СУҒДИЁНА 19.12.2017, 11:40
Теглар: Саломатлик
ЗУЛУК БИЛАН ДАВОЛАШНИНГ ҚОИДАЛАРИ, ФОЙДАЛАРИ

Табиатда зулукнинг 300 дан ортиқ тури мавжуд. Тиббиётда эса махсус — гируда тури неча юз йиллардан бери қўлланиб келинади.

Қандай даволайди?

Бу муолажада одам танасидаги махсус акупунктур нуқталарга 3‑5 дона зулук қўйилади. У мазкур нуқталарга ёпишиб олиб, терини 1,5‑2 мм чуқурликда тилиб, секин‑аста қон сўра бошлайди. Хавотир олманг, зулук жуда нозик жарроҳ ва сиз ошиб борса ари чаққандай енгил ачишиш ҳис қилишингиз мумкин. Шуниси ҳам борки, бир дона зулук атиги 5 мл.дан ортиқ қон сўра олмайди. 40‑60 дақиқа мобайнида қон сўриб бўлгач, ўзи теридан тушиб кетади. Зулуклар муолажа учун махсус кўпайтирилади ва мутлақо стерил даражада бўлиб, биттаси фақат бир одамга қўйилади. Зулук қон сўрган жойда 12‑16 соат давомида бироз қонаш кузатилиши мумкин.

Атир сепманг, чекманг, ичманг!

Бу митти «табиб» ҳидларга жуда таъсирчан ва инжиқ. Шу боис бемор терисидан атир, сигарета тутуни ёки спиртли ичимлик ҳиди анқиб турса, қон сўришдан бош тортиши ҳам мумкин.

Нималарга фойдали?

Зулукнинг асосий шифо манбаи — сўлаги. Унинг сўлаги инсон қонига тушгач, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишларга қарши таъсир қила бошлайди. Натижада қон айланиши яхшиланади, тромбозлар хавфи камаяди ва шишлар қайтади. Иммунитетни ҳам ошириш хусусиятига эга. Зулук кўпгина касалликларга қарши қўлланиб келинган. Жумладан:

Гипертоник касалликларда: қон босими кўтарилиши, турли тромбофлебитлар.

Урологияда: простатит, простата аденомаси, пешоб йўли тошлари.

Неврологияда: остеохондроз, миозит, радикулит, бош оғриғи, бош айланиши, неврит, невроз, уйқусизлик.

Эндокринологияда: қандли диабет, қалқонсимон без касалликлари, семизлик.

Тери касалликларида: псориаз, нейродермит, экзема, ҳуснбузар.

Кардиологияда: атеросклероз, стенокардия, кардиосклероз.

Пульмонологияда: сурункали бронхит, бронхиал астма.

Гастроэнтерологияда: гепатоз, холецистит, панкреатит, гастрит.

Жарроҳликда: тромбофлебит, қон томирлари варикози.

Проктологияда: бавосил (геморрой).

Оғиз, бурун, томоқ касалликларида: отит, яхши эшитмаслик...

Гинекологияда: ҳайз тизими бузилиши, бачадон миомаси, мастопатия, тухумдонлар яллиғланиши ва кистаси, климакс даврида зулук қўйиш тавсия қилинади.

Шунингдек, зулук қўйиш тери ҳолатига ҳам яхши таъсир кўрсатади, ундаги изларни йўқотади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1