1

Нега остонада ўтирмайдилар?

МОЗИЙДАН САДО 22.10.2019, 10:50
Нега остонада ўтирмайдилар?

Халқимизда “остонада ўтириши мумкин эмас”, “остонада қўл бериб, сўрашиб бўлмайди” қабилидаги ирим-сиримлар жуда кўп. Бу ҳолатлар ҳатто исломий қадриятлар билан боғламоқчи бўлганлар ҳам учрайди. Аслида бу удумнинг ислом диига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Исломий нуқтаи назардан бу амал хурофот саналади. Бу одатдан шумланиш, унга ишониш ва амал қилиш ножоиз ҳисобланади. Хўш, унда бу одат қаердан келиб чиққан?

                            Ҳақиқат синиқлари 

Болалигимда раҳматли бувим жуда кўп эртаклкр эшитганман. Афсуски, улаорнинг кўпларини ёзиб олмаганим учун эсимдан ҳам чиқиб кетгани, баъзилари узуқ-юлуқ ёдимда қолган. Битта эртакда айтилишича, қадим замонда бир савдогар  бўлган экан. Унинг бир қизи ва бир ўғли бўлган экан. Тақдир тақозоси билан ўтинчининг аёли қазо қилибди ва бошқа бир аёлга уйланибди. Бу аёл ҳақиқий ялмоғиз экан. у ўгай болаларига умуман кун бермас экан. Қандай бўлмасин, шу икки гўдакни йўқотиш пайтида экан. 

Кунларнинг бирида савдогар  олисмамлакатларга савдо иши биланкетганида, ялмоғиз ўгай қизини иш билан узоқроққа  жўнатибди. У келгунча, қизчанинг укасини қозонга солиб қайнатибди. Гўштларини еб битирибди. Қизча қайтиб келиб, укасидан айрилиб қолганини англабди. Юм-юм йиғлабди ва укасининг суякларини тўплаб, уйининг остонасига кўмиб қўйибди. Остонадаа ўтириб бўлмайди, деган гап ўшандан қолган экан (бувим ҳар гал шу эртакни айтаётиб, шу удумни эслатиб ўтардилар – Р.Ж.). бу даҳшатли эртакнинг охири нима билан тугарди – эсимда қолмаган. Аммо, шу эртакнинг ичида остона билан боғлиқ ирим-сиримларнинг “ип учи” яширингандек. 

                                      Остона нима дегани? 

Келинг аввал, шу сўзнинг этимологияси билан танишиб кўрайлик. Бу сўз тилимизга форсийдан кирган бўлиб, эшик кесакисининг пастги қисми, бўсаға маъносида ишлатиб келинган. Кейинчалик бу сўз турли тилларда турфа маъноларни англата бошлаган. Масалан шимолда яшовчи мусулмон халқлари азиз-авлиёлар дафн қилинган қабрларни остона деб аташган. Ўзбекистон, Туркманистон, Шарқий Туркистон (Хитой) ҳудудларда “Остона-бобо” номи билан аталадиган зиёратгоҳлар бор. 

Қозоғистон пойтахти – Нур-султон шаҳри ҳам яқингачап Остона деб аталганини биламиз. Қозоқ тилида бу сўз пойтахт, зиёратгоҳ сингари маъноларни беради. Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида яшовчи айрим халқларда  эса, остона сўзи қабристон маъносини бераркан. 

                            Зардўштийлардан қолган сўз

Тадқиқотлар бу сўзнинг замири зардўштийлик удумларига бориб тақалишини кўрсатади. Маълумки, зардўштийлар ақидасига кўра, вафот этган одамлар жасадини кўмиш, сувга чўктириш ёки оловда ёқиш тақиқланган. Чунки, инсон ўлганидан сўнг унинг танаси нопок бўлиб қолган. Сув, ҳаво, тупроқ ва оловни ифлослаш эса оғир гуноҳҳисобланган. Шу боис, ўликлар маълум муддат махсус тепаликларга ташлаб келинган. Қузғунлар, итлар жасадларнинг этини еб битиришганидан кейин унинг фақат устухонлари қолган. 

Зардўштийлар суякларни лойдан ясадган махсус идишларда сақлашган. Бу идишлар остадон деб аталган. Остадон сўзи қадимги эроний тилларда суяк сақланадиган идиш маъносини беради. Бугунги форс-тожик тилидаги устухон сўзи ҳам қадимги эроний тиллардан “ост” (суяк) сўзидан келиб чиққани тахмин қилинади. (таққос учун: славян тилларида кость, кост, роман тилларида os,курд тилида  hasti)

                                      Остонами, остхона?

Хўш, энди нима учун айрим халқлар қабристон ёки мозор сўзи ўрнида остона сўзини ишлатиши сал бўлса-да, ойдинлашдими? Бир қарашда биз учун уйнинг бир қисми, ҳатто Ватаннинг ибтидоси саналган остона ва қабристон ўртасидаги боғлиқлик йўқдек туюлади. 

Лекин аслида, исломиятдан аввал, аждодларимиз зардўштийлик анъаналарига амал қилиб юрган кезларда марҳумларнинг суяклари остадонларда, уйларнинг бўсағасида кўмилган. Суяк солинган идиш “остадон” бўлса, суяк кўмилган хонани остхона деб аташган. Кейинчалик бу сўз остонага айланиб кетган. (Худди турк тилидаги хастахона сўзи қисқариб ҳастане шаклини олгандек)

Шу боис, қадимда марҳумлар хокига ҳурмат нуқтаи назаридан остонада ўтириш, ётиш, сўрашиш жоиз саналмаган. Табиийки, ислом дини кенг тарқалгач, остоналарнинг “вазифаси” ҳам ўзгарди. Марҳумларни ювиб, кафанлаб дафн қилиш одат тусини олди. Аммо остона билан боғлиқ ирим-сиримлар ҳозир ҳам айрим жойларда яшаб келмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1