1

Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

ЖАМИЯТ 27.12.2019, 17:33
Теглар: Янги йил, об-ҳаво
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.

Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан кутиб олавермайди.

 Статистик маълумотларга кўра сўнгги 50 йил ичида Тошкентда 31 декабрь ва 1 январда ўртача ёғингарчилик ҳар 3-5 йилда 1 маротаба кузатилган, лекин кўп ҳолларда ёмғир кўринишида бўлган.

 Бу Ўрта Осиё иқлимининг ўзига ҳослигидир. Сўнгги йилларда, дунё бўйлаб глобал исиш тенденцияси кузатилиши сабабли, илиқ қишлар сони кўпаймоқда ва шу билан қишда қор кўринишидаги ёғингарчиликлар камаймоқда.

 Шундай йиллар ҳам бўладики қор эски йилнинг охирги кунлари ёғиб январь ойининг бошларигача сақланиб туради. Лекин бизда сўнгги 5 йил ичида Янги йил байрамларида қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда.

 Бу йил ҳам Янги йилни биз қорсиз кутиб оламиз, дея маълумот бермоқда Ўзгидромет. 

Хусусан 26-28 декабрь кундузи ҳарорат 14-17 даражагача кўтарилади. Бу меъёрдан 8-10 даража юқори. Декабрь ойининг сўнгги кунларида ҳаво ҳарорати меъёрий чегарада бўлиб: кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 29-31 январда Ўзбекистоннинг баъзи ҳудуларида ёмғир ёғади. Фақат республиканинг тоғли туманларида  қор ёғиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди

25.05.2024, 20:02

 27-29 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий...
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

27.04.2024, 21:09

"Ўзгидромет" 29-30 апрель ва 1 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с...
Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражага кўтарилади

12.07.2022, 19:52

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 13-16 июль кунлари учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди....
Ўзбекистонда байрам ва дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади — "Ўзгидромет"

08.07.2022, 11:54

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати байрам ва дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.  Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1