1

Чироқчидаги зўравон ИИБ ходимлари қамалди

ЖАМИЯТ 21.09.2020, 15:58
Чироқчидаги зўравон ИИБ ходимлари қамалди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жорий йил бошида фуқаро Ички ишлар биносида қийноққа солиниши натижасида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 

8 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида туман ИИБ раҳбари ва ходимларига нисбатан суд жараёнлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Воқеа ортидан ҳибсга олинган қуйидаги 5 нафар ИИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди: 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 21 сентябрдаги ҳукмига кўра,

Н. Овлаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 241-1-моддаси (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисми ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор айбдор деб топилди. Унга ўташ учун узил-кесил 2 йил 6 ой ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А. Жанқабилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 3-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ўташ учун узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ш. Рахмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбсиз деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 3-бандига асосан оқланди. Ш. Рахмоновнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 235-моддаси 3-қисмидан шу модданинг 2-қисми “а”, “в”, “г” бандларига қайта квалификация қилинди. Ш. Рахмонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 241-1-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 234-моддаси 1-қисми ва 235-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ўташ учун узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А. Тожиноров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг “д” банди билан айбсиз деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 3-бандига асосан оқланди. А. Тожиноровнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 235-моддаси 3-қисмидан шу модданинг 2-қисми “а”, “в”, “г” бандларига қайта квалификация қилинди. А. Тожиноров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 234-моддаси 1-қисми ва 235-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ўташ учун узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Б. Ғайратов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 241-1-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга ўташ учун узил-кесил 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилгани айтилган 32 ёшли Юсуф Абдураҳмоновнинг турмуш ўртоғи Гўзал Абдиева суд ҳайъатидан судланувчилар — Нурбек Овлаев ҳамда Анвар Жонқобиловларни кечириб, суд залидан озод қилишни сўраган эди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1