АсосийДунё

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи учрашуви бўлиб ўтади

Саммитда минтақавий ҳамкорлик ва қўшма лойиҳалар муҳокама қилинади.

'Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи учрашуви бўлиб ўтади'ning rasmi

15–16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади.

Саммитда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе иштирок этади.

Учрашув кун тартибида минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, устувор йўналишларда қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатдаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Саммит якунларида кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги давомида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олган 20 дан ортиқ тадбир ўтказилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия рус тили расмий тил бўлган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:00

    Россия рус тили расмий тил бўлган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олмоқчи

    Ҳозирги қонунчиликка кўра, хорижий гувоҳномалар Россияда тан олинади, аммо улар рус тилига таржима қилиниб, нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.

    'NASA Марсга йўл олди: “New Glenn” муваффақиятли учирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:27

    NASA Марсга йўл олди: “New Glenn” муваффақиятли учирилди

    Blue Origin ракетаси Марсга йўналтирилган икки зондни орбитага чиқарди.

    'Андижонда собиқ профилактика инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:54

    Андижонда собиқ профилактика инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Карелияда Су-30 самолёти ҳалокатга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:54

    Карелияда Су-30 самолёти ҳалокатга учради

    Ҳодиса одамлар яшамайдиган ўрмон ҳудудида содир бўлган.

    'Хитой ҳаётни 150 йилгача узайтириш учун таблеткаларни ишлаб чиқади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:09

    Хитой ҳаётни 150 йилгача узайтириш учун таблеткаларни ишлаб чиқади

    адқиқотлар сичқонларда умр кўриш муддатини 9,4 фоизга оширганини ва ҳаёт давомийлигини 64,2 фоизга узайтирганини кўрсатди.

    'АҚШ визаси учун янги чекловлар: семизлик ва айрим касалликлар рад этиш сабаблари қаторига қўшилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:51

    АҚШ визаси учун янги чекловлар: семизлик ва айрим касалликлар рад этиш сабаблари қаторига қўшилди

    Янги кўрсатма 2025 йил ноябрида барча дипломатик ваколатхоналарга юборилган.