Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасининг ошхонасида бугун эрталаб ёнғин чиқди.
Ҳодиса ўт ўчирувчилар томонидан қисқа вақт ичида бартараф этилди.
Сирдарё вилояти ФВБ маълумотига кўра, ёнғин 2 декабрь куни соат 10:49 да содир бўлган.
Оқибатда бир нечта фуқаро тан жароҳати олиб, Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. Вафот этганлар қайд этилмаган.
Ёнғиннинг сабаби бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.






