1

Терим мавсумида қатнашган 30 нафар хонанда 3 ойлик имтиёзли лицензияга эга бўлди

ШОУ-БИЗНЕС 20.11.2013, 18:34
Терим мавсумида қатнашган 30 нафар хонанда 3 ойлик имтиёзли лицензияга эга бўлди
Куни кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида эстрада хонандалари ва ёш шоирлар билан “Созимда Ватан васфи” деб номланган ижодий мулоқот ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади, ёш иқтидорли шоирларни қўллаб-қувватлаш ва қўшиқ тайёрлаш учун янги шеър топишда муаммога дуч келаётган хонандаларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда чоп этилган “Созимда Ватан васфи” деб номланган китобнинг тақдимотини ўтказишдан иборат бўлди. Бу тўпламдан 35 нафар ёш қаламкашларнинг ижод намуналари жамланган бўлиб, 3000 нусхада чоп этилган. Мазкур китобнинг 50 донаси Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондига топширилади. 100 донаси эса ижодий мулоқот иштирокчиларига эсдалик сифатида берилди.

Шунингдек, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан давлат ва жамоат тадбирларида фаол иштирок этиб келаётган санъаткорлар рағбатлантирилиб, улар доимо қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Аввалги тадбирларда Мустақиллик байрами ва “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этган санъаткорлар тақдирланган, иқтидорли ёшларга Бирлашманинг стипендиялари берилган бўлса, мазкур ижодий мулоқот доирасида 2013 йилги пахта йиғим-терими мавсумида ҳашарчиларга маданий хизмат кўрсатишда фаол иштирок этган 30 нафар таниқли ва ёш эстрада хонандаларига 3 ойлик имтиёзли лицензиялар бериш ҳақидаги Бирлашма буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Бундан ташқари, Миллий кутубхона раҳбарияти билан ҳамкорликда 2014 йилдан бошлаб ҳар чоракда 1-2 мартадан санъаткорлар билан ижодий учрашув ўтказиб туриш борасида келишиб олинди ҳамда бу тадбирда иштирок этган ҳар бир эстрада хонандаларига мазкур зиё масканига кириш, китоблар билан танишиш ҳамда ўз билим ва тафаккурини ошириш имкониятини яратиб бериш мақсадида Бирлашма томонидан махсус ID карталар тайёрлатиб берилди.

Баъзида газета-журналларда ва бошқа ОАВларида эстрада хонандаларини китоб ўқимайди деб айтишади. Ўйлаймизки, бу каби тадбирлар бундай гаплар тарқалишини олдини олишга хизмат қилади!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1