1

​Ҳамёнингизни йўқотиб қўйдингиз, аммо топилмади...

СУҒДИЁНА 08.10.2018, 16:41
​Ҳамёнингизни йўқотиб қўйдингиз, аммо топилмади...

Баъзида уй-рўзғор юмушлари ва турмушнинг ширин ташвиши билан овора бўлиб, бирор буюмни қаерга қўйганингизни унутиб қўясиз, шундайми? Гоҳо йўқотилган нарса ҳақида ўйлаб, қўрқув, ғазаб, ишончсизлик билан изингиздан қайта-қайта ортга юриб, ҳар бир ҳаракатни эслашга уринасиз. «Афросиёб» психологик ёрдам маркази раҳбари, психотерапевт-руҳшунос Зебунисо Аҳмедова таклиф қилаётган тест руҳиятингиз ва кайфиятингиз билан боғлиқ ушбу ҳолатни аниқлашда ёрдам беради.

Кунларнинг бирида...

Охирги марта нимани, қаерда йўқотганингизни эслаб кўринг. Полнинг тирқишларини, ахлат қутисини ағдариб, ҳатто кийим чўнтакларигача бирма – бир текширдингиз, аммо топилмади... Хўш, кейин нима бўлди? «Майли, топилар, балки кўрмай қолгандирман», деб ўзингизни юпатдингизми? Ўша сиз излаётган нарса – буюмни «йўқотдим» деб ўйлаб, қидирмай қўйганингизда бирданига у топилиб қолади.

Ана энди кўчадаги ҳолат. Йўлда кетаётиб, ногаҳон кимнингдир тушириб қолдирган ҳамёни, сумкаси, ҳужжати ёки бирор буюмни топиб олишингиз мумкин. Мисол учун, кимгадир тегишли ҳамённи топдингиз. У кимга тегишли эканини билгингиз келиб атрофга боқасиз, аммо ҳеч кимни кўрмайсиз. Шунда ҳамён ичидан бир қанча пул тўкилиб кетади. Бу вазиятдаги ҳолатингизни тасвирлаб беринг.

1. «Қандай бахтли кун, мазза бўлди-ку!»

2. «Қизиқ бўлди-я, энди нима қиламан?»

3. «Яхшилаб ўйлаб кўришим керак...»

4. «Аллоҳнинг хоҳиши шу бўлди, шекилли...»

Ўйланг/ўйламанг

Ана энди ҳамён топиб олинган ҳолатдаги вазиятингизни таҳлил қиламиз. Ушбу ҳодиса ёқтирган инсонингиз сизни учрашувга таклиф этган вазиятдаги муносабатингизга жуда ўхшаш. Изоҳи эса қуйидагича:

  • «Қандай бахтли кун, мазза бўлди-ку!»
  • «Қизиқ бўлди-ку, энди нима қиламан?»

Омадни болаларча хурсандчилик билан қабул қиладиган инсонсиз. Доим позитив фикрлайсиз. Ҳамма ҳам сиз каби севинишни билганида эди, олам янада чиройли бўларди.

Кутилмаганда юз берган воқеага нисбатан жуда ҳам босиқ муносабатда бўлиш ҳолати бу. Қандай қарор қабул қилиш эса ўзингизга боғлиқ. Шошилманг ва чуқур ўйлаб кўринг. Фақат чўзманг, кимдир сизнинг омадингизни илиб кетиши мумкин.

3.«Яхшилаб ўйлаб кўрмоғим керак...»

Муҳим қарор қабул қилишга шошилманг. Тиниқиб ухлаб олинганда мия яхши ишлайди. Катта йўлдан ўтаётганда, албатта, ўнгга ва чапга қарайсиз, шундайми? Бу ишингиз тўғри. Аммо баъзан ички сезгига қулоқ солиб, таваккал қилиш керак. Мисол учун, бирор муаммони ҳал этишда узоқ ўйланиш шарт эмас. Баъзан таваккал омад келтиради.

  • «Аллоҳнинг хоҳиши шу бўлди шекилли...»

Бундай фикрдаги инсонлар ҳамма нарсани юксак кучга боғлашади. Улар учрашувни бир синов, деб қабул қилишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1